Бразилиянинг Сан-Паулу шаҳрида рўй бераётган сув тошқини натижасида камида 12 киши ҳалок бўлди, дея хабар бермоқда Вести нашри.
Тошқин 50 дан ортиқ биноларга зиён етказган. Ҳозирга қадар кўрилган моддий зарар 10 миллион долларга етгани хабар қилинмоқда.Шаҳарда фавқулодда ҳолат жорий этилди.






