Ўзининг камтарона ҳаёт тарзи билан танилган Уругвай президенти Хосе Мухика Volkswagen Beetle машинасини 1 миллион долларга сотмасликка қарор қилди. Бу ҳақда Noticias24 хабар бермоқда.
Унинг сўзларига кўра, унда бунда автомобиллардан иккита бор, бироқ улардан бири – 2010 йили дўстлари совға қилган машина юрмайди.
«Мен уларни ҳеч қачон сотмайман, чунки бундан дўстларим хафа бўлишади, сабаби улар менга совға қилиш учун тўпланиб, ҳаракат қилишган», – деди Уругвай президенти.
Аввалроқ, исми ошкор қилинган араб шайхи Уругвай президентига тегишли 1987 йилда ишлаб чиқарилган Volkswagen Beetle’ни 1 миллион долларга сотиб олиш истагини билдиргани маълум бўлганди.





