Эбола вируси билан касалланганлар сони 14 минг 413 кишига етди. Бу ҳақда, Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига асосланиб, Reuters ахборот агентлиги хабар бермоқда.
Айни вақтда, Эбола иситмаси натижасида ҳалок бўлганлар сони 5 минг 177 кишига етган.
ЖСТнинг бу борадаги сўнгги ҳисобот эълон қилинган 12 ноябрдан бери ҳалок бўлганлар сони 8 нафарга, касалланганлар эса 315 нафарга кўпайган.





