АсосийShou-biznes

Голливуд киномукофотининг бош соврини Дэвид Финчернинг «Йўқолган қиз»ига насиб этди

Hollywood Film Awards мукофоти танловига кўра, Дэвид Финчернинг «Йўқолган қиз» картинаси 2014 йилнинг энг яхши фильми деб топилди. Deadline хабарига кўра, энг яхши сценарий (Гиллиан Флинн) учун аталган соврин ҳам шу фильмга насиб этган.

Иккинчи Жаҳон урушидаги немисларнинг шифрларини йўққа чиқариш тарихи ҳақида ҳикоя қилувчи «Имитациялар ўйини» фильми учта совринни қўлга киритди – мукофотларни фильм режиссёри Мортен Тильдум, математик Алан Тьюринг ролини ўйнаган актёр Бенедикт Камбербэтч ва актриса Кира Найтли қўлга киритди – Найтли иккинчи даражали энг яхши аёл роли учун тақдирланди.

«Ҳали ҳамон Элис» фильмидаги роли учун Жулианна Мур энг яхши актриса деб топилган бўлса, «Аждарҳони қандай қилиб қўлга ўргатиш мумкин-2» мультфильми энг яхши анимацион фильмга айланди. Hollywood Film Awards’нинг фахрий соврини Майкл Китонга тақдим этилди.

Hollywood Film Awards мукофоти 1997 йилдан бери топшириб келинади. У мукофотлар мавсумини очиб берувчи тадбир ҳисобланади. Мукофот 26 йўналишда тақдим этилади, уларнинг 18таси бевосита тақдирлаш маросимида бўлиб ўтади.

    Бошқа янгиликлар