АсосийJinoyat

Божхоначилар “Трамадол” таблеткаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни фош этишди

'Божхоначилар “Трамадол” таблеткаларини олиб ўтмоқчи бўлган шахсларни фош этишди'ning rasmi

Сурхондарё вилояти божхона бошқармаси ходимлари навбатдаги божхона қонунбузилиши ҳолатига ўз вақтида чек қўйишди.

Жумладан, “Болдир” темир йўл чегара божхона пости орқали, мамлакатимизга йўловчи поездида кириб келган фуқаро Ҳ.З. белгиланган тартибда божхона назоратидан ўтказилди. Натижада, фуқаронинг чўнтакларида божхона ходимларига маълум қилинмаган, Ўзбекистон Республикасида муомаласи чекланган гиёҳвандлик воситалари рўйхатига кирувчи “Трамадол 50 мг” номли 20 дона капсулалар борлиги аниқланди.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

    Бошқа янгиликлар