АсосийDunyo

Икки карра Пулицер мукофоти соҳиби вафот этди

'Икки карра Пулицер мукофоти соҳиби вафот этди 'ning rasmi

Америкалик шоир, ёзувчи ва таржимон, икки карра Пулицер мукофоти соҳиби Уильям Мервин вафот этди, дея хабар бермоқда Вести нашри.

Мервин ўз уйида 92 ёшида қазо қилган.

60-йилларда у Вьетнам урушига қарши аксилуруш шеърлари билан фаол бўлганди.

Уильям Мервин испан, француз ва лотин тилидан таржима қилган. Ижоди давомида Данте Алигьери, Пабло Неруда, Осип Мандельштам каби забардаст шоирлар ижодини инглизчалаштирган.

    Бошқа янгиликлар