АсосийDunyo

104 ёшли кампир ўзини ҳибсга олишларини сўради

'104 ёшли кампир ўзини ҳибсга олишларини сўради 'ning rasmi

Буюк Британияда 104 ёшли кампир ўзини ҳибсга олишларини сўради, деб хабар бермоқда Bristol Post нашри.

“Ёшим 104 да, ҳамиша қонун тарафида бўлганман, эндиликда қора томонга ўтмоқчиман”, дейди Энн Брокенброу (Anne Brokenbrow).

Гап шундаки, Бристоль шаҳридаги Энн Брокенброу яшайдиган қариялар уйи пенсионерларга хайрия акциясида иштирок этишни илтимос ыилади. Тадбир доирасида қариялар ўз хоҳишларини қоғозга ёзишади ва махсус қутига солишади. Кейин эса карточкалар дўконларга илиб чиқилади. Дўкон мижозлари бўлса кексаларнинг тилакларини бажаришга уриниб кўринишади.

Маҳаллий полиция Брокенброунинг ғаройиб илтимосини бажаришга ваъда бериб, кампирни ҳибсга олди.

    Бошқа янгиликлар