Буюк Британияда вафот этган қиз беш кишининг ҳаётини сақлаб қолди, деб хабар берди The Mirror нашри.
Херстпирпойнт қишлоғида яшовчи ўн ёшли қиз Элла Тэтчер (Ella Thatcher) болалар эпилепсияси билан оғрир эди. 2018 йили Элли қаттиқ оғриқ билан касалхонага тушади. Бирмунча вақт давомида у нафас олмай қўяди. Унинг мияси бутунлай ишламай қолгани маълум бўлади. Қўлларидан ҳеч қандай кўмак келмаслиги тушунган ота-она қизчанинг юраги, ўпкаси, жигари, ошқозоности бези ва икки буйрагини касалланган беш болага беришга қарор қилишади.
Шундай қилиб, Элли ўзи ажал комига тушса-да, беш жонни қутқариб қолди.






