“Гиннеснинг рекордлар китоби”нинг 60 йиллиги муносабати билан Лондонда ушбу китобга киритилган рекордчилар иштирокида байрам тадбири бўлиб ўтди.
Ушбу тадбирда дунёнинг энг бўйи баланд одами турк Султан Кесен (Sultan Kosen) ҳамда энг бўйи паст одам непаллик Чандра Бахадур Данги (Chandra Dangi) учрашди.
Ноёб кўринишга эга одамлар учрашув давомида замонавий дунёда қандай яшашаётганликлари ҳақида суҳбатлашишди.
Султан Кесен 2009 йили 251 сантиметр бўйи билан рекорд ўрнатган эди. Данди эса ўз навбатида 2012 йил 54.6 сантиметр бўй билан ушбу китобдан ўрин олди.