Аргентиналик машҳур актриса Наталия Орейро “Ёввойи фаришта” телесериалидан сўнг кўпчилик телетомошабинларнинг меҳрини қозонди. Энди у мухлислари учун яна кутилмаган совға тайёрламоқда.
Наталия “Me Muero De Amor” (“Муҳаббатдан ўламан") қўшиғини рус тилида куйлади, шунингдек унга ажойиб видеоклип суратга олди.
Мусиқий видеоклипда Факундо Арана ҳам рол ижро этди. “Ёввойи фаришта” сериалида айнан у Орейронинг севгилиси эди.