Ҳиндистоннинг Андхра-Прадеш штатида сув омборидан айиқни ҳайдамоқчи бўлган ўрмон назоратчисига айиқ ҳужум қилди, деб хабар берди Лента ру нашри.
Қирғоқда турган айиқни маҳаллий аҳоли ва ўрмон назоратчиси ўрмонга ҳайдамоқчи бўлишган. Одамлардан чўчиган айиқ ўзини сувга отган. Одамлар уни ўраб олишганда, йиртқич ўрмон назоратчисига ҳужум қилган.
Назоратчининг ҳамкасблари тош отиб, айиқни чалғитишга ҳаракат қилишган. Назоратчининг ўзи эса оғир тан жароҳати билан касалхонага ётқизилган.






