АсосийDunyo

Британиялик чиқиндилар орасидан Черчиллнинг буюмларини топиб олди

'Британиялик чиқиндилар орасидан Черчиллнинг буюмларини топиб олди 'ning rasmi

Буюк Британияда Дэвид Роуз (David Rose) исмли киши ахлатхонадан Уинстон Черчиллга тегишли буюмларни топиб олди, деб хабар қилди Daily Mail нашри.

15 йилдан бери чиқиндиларни қайта ишлайдиган марказ ходими Дэвид сиёсатдонга тегишли цилиндр, портсигар ва сигараларни топиб олган. Қолаверса, буюмлар орасида Черчиллнинг ошпази ўз ўғлига ёзган 200 та хатлар дастаси ҳам чиқди. Роузнинг айтишича, хатларда Черчилль умуман бошқача тасвирланган.

Ушбу буюмлар тахминан ўн минг фунт деб баҳоланди.

    Бошқа янгиликлар