АсосийDunyo

Янги йилга совға билан: Елизавета II шаҳзода Уилльям ва Кэтринга тахтни топширмоқчи

Ақшнинг Woman's Day Magazine нашри хабар беришича, Елизавета II тахтни тарк этиб, уни қиролликдаги ёш оила бўлмиш шаҳзода Уилям ҳамда герцогиня Кейтга топширишини айтган.

Шунингдек маълумотларга кўра, бу ҳодиса яқин кунлар ичида содир бўлади. Қиролича Елизавета II бу ҳақда янги йил арафасида оммага мурожаат қилган холда хабар бериши кутилмоқда. Оммавий ахборот воситалари томонидан қироличанинг бундай қарорга келишига нима мажбур қилганлиги борасида қатор тахминий фикрлар юзага келди.

Ниҳоят бу қарор шу йилнинг 7 ноябрь куни Елизавета II уюштирилган суиқасддан сўнг қабул қилинганлиги аён бўлди. Бундан ташқари айни дамда унинг турмуш ўртоғи шаҳзода Филиппнинг ҳам саломатлиги ёмонлашган. Қироличанинг тахтни топширишида ушбу ҳолатнинг ҳам ўрни бор.

Шаҳзода Уилям ҳамда герцогиня Кейтни омма жуда севади. Улар тахтнинг муносиб ворислари бўлишига қироличанинг ишончил комил.

    Бизни ижтимоий тармоқларда кузатиб боринг

    Бошқа янгиликлар