АсосийDunyo

Маймунлар беморларнинг ризқига шерик бўлмоқда

'Маймунлар беморларнинг ризқига шерик бўлмоқда 'ning rasmi

Верветки маймунлари Жанубий Африкадаги касалхонага даҳшат солмоқда, дея хабар берди The Daily Mail нашри.

Жониворлар Дурбандаги касалхоналарнинг очиқ деразаларидан ичкарига кириб, беморларнинг қариндошлари олиб келган мева-чева, озиқ-овқатларни паққос тушираверишган. Деразаларни бутунлай ёпиб қўйиш имкони йўқ, совуткичлар бир неча палатада бор холос. Бир палатада 20 тагача маймунни учратиш мумкин.

Тиббиёт муассасаси раҳбарияти маймунларга қарши кураш гуруҳини шакллантирган бўлса-да, ҳозирча ҳеч қандай чора топилганича йўқ.

    Бошқа янгиликлар