БМТ 2050 йилга бориб Ер аҳолиси сони қанчага етишини маълум қилди, дея хабар бермоқда Lenta.ru нашри.
Гарчи Ер аҳолисининг аксари кексайиб бораётган бўлса-да, 2050 йилга бориб Ердаги одамлар 9,7 миллиардга етади.
Ҳозирги пайтда Ер юзи аҳолиси 7,7 миллиардни ташкил этади. ХХI асрнинг сўнгига бориб эса бу кўрсаткич 11 миллиард бўлади. Ушбу маълумотлар билан ташкилотнинг Бош котиби Антонио Гутерриш нутқ сўзлаган.
2050 йилгача асосан Африка, Ўрта Осиё ва Жанубий Осиё мамлакатлари аҳолиси ўсади. Лотин Америкаси, Шимолий Америка ва Европа аҳолиси унчалик ўзгармайди.






