АсосийDunyo

Қайси давлатлар пойтахтлари номлари ўзгарган?

'Қайси давлатлар пойтахтлари номлари ўзгарган? 'ning rasmi

Йиллар давомида турли мамлакатлар ўз пойтахтларини ўзгартиришган, дея хабар қилди News.day.az нашри.

Нафақат пойтахтнинг ўзи, балки унинг номлари ҳам вақт ўтиб ўзгартирилган. Қуйида уларнинг баъзилари билан танишиш мумкин:

Бишкек, Қирғизистон пойтахти. 1878 йили ташкил этилган. Қадимда Пишлек деб аталган.

Анқара, Туркия пойтахти. Аввалбошда Анкира, 1073 йилдан эса Энгюрю дейилган.

Хельсинки, Финляндия пойтахти. 1550 йилда ташкил топган. Бир замонлар шаҳар Гелсингфорс (Helsingfors) деб номланган.

Вильнюс, Литва пойтахти. 1918 йилгача Вильня деб юритилган.

Улан-Батор, Мўғулистон пойтахти. 1639 йилда Оргоо сифатида ташкил этилган. 18-асрда Их-хурээ деб аталган. 1911-1924 йилларда Нийслэл-хурээ деб номланиб, 1924 йилдан Улан-Батор деб аталиб келинади.

Жакарта, Индонезия пойтахти. Бир вақтлар бу шаҳар ўрнида Сунда-Келапа аҳоли пункти бўлган.

    Бошқа янгиликлар