Дунёдаги энг тарбиясиз туристлар маълум бўлди, деб хабар бермоқда Лента.ру нашри.
Biletix онлайн сервиси экспертлари энг тарбиясиз туристларни маълум қилди. Улар россияликлар, хитойликлар ва америкаликлар бўлиб чиқди.
Маълум бўлишича, россияликлар ҳовузга югуриб келиб сакраш, пляжга тамаки қолдиқларини ташлаш, хитойликлар қаттиқ овозда гапириш ва секин ҳаракатланишлари билан қолганларнинг ғашига тегар экан.
Энг хушмуомала туристлар эса японлар, немислар ва французлар бўлиб чиқди.





