АсосийDunyo

Англиялик қиз касаллик туфайли сармаст кўринади

'Англиялик қиз касаллик туфайли сармаст кўринади 'ning rasmi

Англиянинг Болтон шаҳрида истиқомат қиладиган 15 ёшли қиз касаллик туфайли сармаст кўринади, деб хабар берди Daily Mail нашри.

Эрин Орлопп (Erin Orlopp) доим боши айланар, юрганда чайқалиб юрарди. Қолаверса, кўзи яхши кўрмай, юзлари шишиб, жағлари ва бўйни оғрирди.

Текширишлардан сўнг қизда Арнольд Киари мальформацияси – бош миянинг пастки қисми бош суягидаги тешикка тушиб, орқа мияни эзиб қўйиш патологияси аниқланган.

Операцияни муваффақиятли ўтиб, бош суякнинг пастки қисми олиб ташланган бўлса-да, бўйиндаги иккинчи умуртқа поғонаси тепага кўтарилиб, бош суякка тиралмоқда. Эндиликда иккинчи операция ўтказилиши кутилмоқда.

    Бошқа янгиликлар