АсосийDunyo

Мэрилин Монрони аслида ким ўлдирган?

'Мэрилин Монрони аслида ким ўлдирган? 'ning rasmi

ХХ асрнинг афсонавий киноюлдузларидан бири Мэрилин Монронинг ўлими кўпчиликни ташвишга солиб келади, дея хабар берди Russian7.ru нашри.

Расмий равишда Монро ўз жонига қасд қилган, деб айтилади. Аслида эса...

2015 йилнинг апрелида МРБ собиқ ходими 78 ёшли Норман Хожес сенсацион хабарни эълон қилади.

Унинг маълумот беришича, 1959 йилдан 1972 йилгача Норман МРБ топшириғига кўра, 37 та буюртма қотилликларни амалга оширади. Улар орасида Мэрилин Монро ҳам бор эди. Норманга Монро Кеннедилар оиласи ва Куба раҳбари Фидель Кастро билан яқинлиги туфайли стратегик аҳамиятга эга ахборотга эгалиги, ушбу ахборотни коммунистларга “гуллаб қўйиши” оқибатида Америка манфаатларига путур етказишини айтишади.

Хожеснинг командири Жимми Хейворс Монронинг ўлими қотиллик эмас, тасодифий ўлим ёки худкушлик кўринишида бўлишини уқтиради. 1962 йил 5 августда қотил ярим тунда киноактрисанинг хобгоҳига кириб, унинг танасига хлоралгидрат ва нембутал аралашмасини юборади.

Аммо бу маълумотни чин ҳақиқат, деб бўлмайди. Негаки, буни тасдиқлайдиган ҳужжатлар ва далиллар мавжуд эмас. Шундай экан, бетакрор Мэрилин Монронинг вафоти ҳамон сирлилигича қолмоқда.

    Бошқа янгиликлар