1

Тожикистон маданият вазири: мамлакатларимизда маданий меросни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда

МАДАНИЯТ 05.04.2019, 19:33
Тожикистон маданият вазири: мамлакатларимизда маданий меросни асраб-авайлашга катта эътибор қаратилмоқда

Термиз шаҳрида ўтаётган Биринчи халқаро бахшичилик санъати фестивалида дунёнинг 70 дан ортиқ мамлакатидан бахшилар, оқин ва жировлар, фольклор ижрочилари, мутахассислар иштирок этмоқда. Айни пайтда тадбирга турли мамлакатларнинг вазирлик ва идоралари раҳбарлари ҳам таклиф этилган.

Шамсиддин Орумбекзода,Тожикистон Республикаси Маданият вазири:

-Ўзбек ва тожик халқлари азалдан бир дарёдин сув ичиб, асрлар давомида бир-бирига суянч, елкадош бўлиб келган. Кейинги йиллар мамлакатларимиз ўртасидаги муносабатлар тобора яхшиланиб бораётганини алоҳида ифтихор билан таъкидлаш лозим. Ҳар икки мамлакат раҳбарлари халқларимизнинг муштарак маданий меросини асраб-авайлаш. Ёш авлодни ана шу миллий қадриятларимиз руҳида тарбиялашга катта эътибор қаратилмоқда. Бугун Термизда ўтаётган бахшичилик санъати фестивали ҳам ана шундай эзгу тадбирлардан бири саналади. Мен термизга олдин ҳам келганман. Собиқ тузум йилларида Тошкентда икки йил ўқиганман. Аммо, у пайтларда маданий меросимизга ҳам, миллий қадриятларга ҳам бошқача нуқтаи назардан қаралар эди. Бугун замон ўзгарди, қарашлар ўзгарди. Ўз маънавий хазинамизни ўзимиз холисона ўрганиш ва тарғиб этиш имконига эга бўлдик. Аслида, халқ оғзаки ижоди намуналарини қарайдиган бўлсак, жуда кўп муштарак жиҳатларни кўрамиз. Ўзбек халқининг бахшичилик санъати сингари тожик халқнинг ўзига анъаналари бор. Бундай анъананинг давомчилари достонсаролар ёки гўрўғлихонлар деб юритилади. Бугунги тадбирга ҳам олти нафар тожикистонлик вакиллар иштирок этиш учун келишган. Уларнинг уч нафари бахшилардир. Эътиборлиси, улардан бири 93 ёшда бўлса, яна бир 76 да, энг ёши 30 ёшда. Шу мисолнинг ўзиёқ бугун анъаналарни ёш авлод вакиллари ҳам давом эттираётганини кўришимиз мумкин. Насиб этса, бундай тадбирлар бизнинг юртимизда ҳам бўлади.


Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1