АсосийDunyo

Иримчи йўловчи самолёт двигателига учта танга ташлаб, парвозни бекор қилди

'Иримчи йўловчи самолёт двигателига учта танга ташлаб, парвозни бекор қилди 'ning rasmi

Иримчи йўловчи самолёт двигателига учта танга ташлаб, парвозни бекор қилди, деб хабар берди News.day.az нашри.

Хитойнинг Хубэй провинцияси Ухань округидаги Халқаро аэропортда бир эркак хотини билан трапдан қўлида тўрт ойлик қизи билан самолётга кўтарилаётиб бирдан тўхтайди ва чўнтагидан бир нечта танга олиб, двигатель томон ирғитади.

Шундан сўнг ваҳима кўтарилиб, соқчилар трап ёнидан учта танга топишади. Тангаларни ирғитган Ксиа исмли эркакнинг айтишича, уни бу ишга қайнонаси ундаган экан, негаки бу тўрт ойлик неварасининг илк парвози бўлиб, танга ташлашдан мақсад парвоз муваффақиятли кечиши бўлган.

Ксиа Уханда 10 кун ушлаб турилди, хотини ва қизалоғи эса эсон-омон Урумчига етиб олишди.

    Бошқа янгиликлар