АсосийDunyo

Сартарош бошпанасизларни кўчада текинга соч-соқолини олиб қўяди (Фото)

'Сартарош бошпанасизларни кўчада текинга соч-соқолини олиб қўяди (Фото) 'ning rasmi

Савоб иш оламшумул бўлиши шарт эмас, гоҳида шунчаки инсонни эшитиш ва соч-соқолини олиб қўйиш кифоя, деб ёзмоқда Лайф нашри.

Қўлида қайчи ушлаган бу йигит – англиялик 31 ёшли сартарош Жошуа Кумбс. Аммо унинг салони – кўча.

Мана, бир неча йилдирки, Жошуа кўчада қолганларнинг соч-соқолини бепулга олиб қўяди.

Ундан ташқари, сартарош уларнинг дилидаги гапларини эшитади.

Жошуа уларнинг қайғу ва қувончларини тинглайди ҳамда уларнинг рухсати билан бу кечмишларни ижтимоий тармоқларга жойлаштиради.

Жошуа учун энг катта мукофот – бу кўчадаги мижозларининг юзидаги табассум.

Бошқа янгиликлар