АсосийJamiyat

Ўзбекистонда болалар салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилинади

19 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатлари “Болаларни уларнинг жисмоний ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги қонун лойиҳасини кўриб чиқди. Бу ҳақда uz24.uz нашри Қонунчилик палатасининг Ахборот хизмати хабарларига таяниб маълумот беради.

Ушбу қонун лойиҳаси “Соғлом бола йили” Давлат дастурига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонун лойиҳаси болаларни жисмоний, руҳий, ижтимоий, ахлоқий ва маънавий ривожланишига салбий таъсир кўрсатадиган ахборотдан ҳимоя қиладиган қонунчилик кафолатлари ва ташкилий-ҳуқуқий механизмларни аниқ белгилаб қўйишга қаратилгандир.

Ҳар томонлама кўриб чиқишдан сўнг, сиёсий партиялар фракциялари ҳамда Ўзбекистон Экологик ҳаракатидан сайланган депутатлар ушбу қонун лойиҳасининг асосий қоидаларини маъқуллади ва биринчи ўқишда қабул қилди.

 

    Бошқа янгиликлар