АсосийDunyo

Мактаб ўқувчиси икки юздан ортиқ кўршапалакларни боқиб олди

'Мактаб ўқувчиси икки юздан ортиқ кўршапалакларни боқиб олди 'ning rasmi

Мактаб ўқувчиси икки юздан ортиқ кўршапалакларни боқиб олди, дея хабар берди РИА Новости нашри.

Волжский шаҳрида 11-синф ўқувчиси Константин Козюбра 203 та кўршапалакларни боқиб олди.

Жониворлар карахтлигида Волгограддаги чиқиндихонага ташлаб юборилган эди.

“Уларни ташлаб юборишгани жуда ёмон. Мен уларни дала-ҳовлимиздаги эски совуткичларимизга жойлаштирдим”, дейди мактаб ўқувчиси.

Козюбра уларга емиш ва сув бериб боқмоқда. Яқин кунларда Костя кўршапалакларни озодликка қўйиб юбормоқчи.

    Бошқа янгиликлар