Буюк британиялик турист Тайланддаги ресторанлардан бирида овқат учун 90 марта кўп пул тўлади, дея хабар берди ТАСС нашри.
Краби шаҳрида 48 ёшли Саймон ва унинг дўстлари ресторанлардан бирига киради. Базмдан сўнг Саймон ҳисобни сўрайди ва банк картасини беради. Бироқ номаълум сабабларга кўра, ҳисоб суммаси 8,1 минг доллар бўлиб терилиб кетади. Бунга эътибор қилмаган британиялик ПИН-кодни теради.
Шундай қилиб, британиялик турист еган-ичгани учун 90 баробар кўп тўлайди. Ресторан менежери Алорн Сарем кейинроқ бу бухгалтерия хатосига кўзи тушади ва дарҳол полицияга хабар бериб, хорижлик туристни излаб топади ва унинг ортиқча тўлаган пулларини қайтариб беради.