Дунё бўйича 2019 йилнинг энг яхши фотосурати аниқланди, деб хабар бермоқда, деб хабар бермоқда Day.Az нашри.
Мексика ва АҚШ чегарасида йиғлаётган қизалоқнинг сурати World Press Photo талқинига кўра, йилнинг энг яхши фотосурати деб тан олинди.
Жон Мур туширган суратда гондураслик қизалоқнинг онасини АҚШ чегара хизмати ходими текшираётганда йиғлаётгани акс этган. Қизалоқнинг онаси Сандра Санчеснинг айтишича, улар қизи билан Марказий Американи айланиб чиқмоқчи бўлишган. Аммо АҚШ ва Мексика чегарасида уларни АҚШ чегара ходими тўхтатиб, ҳибсга олмоқчи бўлган.