Италияда кўпчиликнинг севимли таоми – кабоб талабаларга миллион еврога тушди, дея хабар бермоқда BBC News нашри.
Италиянинг Комо провинциясидаги ўрмон ёнғинларига икки 22 ёшдаги талабалар сабабчи бўлди.
Ёнғин Монте-Берлингер ҳудудидаги ўрмонларда рўй бериб, бир неча кун давом этган ва 1000 гектар майдонни хароб қилган.
Ҳуқуқ-тартибот органи ходимларининг аниқлашича, ўрмон ёнғинларига икки талаба сабабчи бўлган. Улар ўрмон ичидаги кулбада дам олишиб, кабоб пиширишган. Оловдан нотўғри фойдаланиш натижасида, яъни ўчирилмаган кўмир туфайли ёнғин келиб чиққан.
Эндиликда икки талаба етказилган зарарни қоплаш учун 13,5 миллион евро тўлашларига тўғри келади.