АҚШда кўп фарзандли ота-она бир йилдан ортиқ вақт мобайнида бир-биридан айрилиқда яшаган ака-ука ва опа-сингилларни ўз қарамоқларига олди, дея хабар қилди CNN нашри.
Гэри ва Лиза Фуллбрайт (Gary и Lisa Fullbright)ларнинг хонадонида ҳозирда 10 нафар фарзанд вояга етмоқда. Улардан бири ўзларининг биологик ўғилларидир. Яна икки нафарини эр-хотин уч йил аввал асраб олган, қолган етти нафари эса уларнинг туғишган ака-ука ва опа-сингилларидир. Бояқишлар бирмунча вақт давомида турли оилаларда истиқомат қилишар эди. Уч болани ўз оилаларига қабул қилган Фуллбрайтлар уларнинг яна бошқа туғишганлари борлигини билиб, жигарларни бир хонадонга жамулжам қилишга қарор қилишади.
Шунингдек, Фуллбрайтларнинг бундан ташқари яна етти нафар вояга етган ўз фарзандлари бўлиб, улар ҳозирда мустақил ҳаёт кечиришмоқда.