1

Икки ой олдин йўқолган ўзбекистонлик йигит жасади қолдиқлари Қозоғистондан топилди

ДУНЁ 19.04.2019, 16:10
Икки ой олдин йўқолган ўзбекистонлик йигит жасади қолдиқлари Қозоғистондан топилди

17 апрель куни Оренбург областининг Акбулак қишлоғида маҳаллий аҳоли вакиллари эркак кишининг жасад қолдиқларини топишган.

Унинг ёнида Ўзбекистоннинг 22 ёшли фуқароси Сардор Норбоев номига берилган паспорт бўлган.
Аниқланишича, йигит қиш фаслида бедарак йўқолган. 2019 йил 22 февраль куни «Актўбе эълонлари» саҳифасида унинг рафиқаси - Ксения Норбоева қидирувда ёрдам сўраб эълон жойлаштирган.

Йигит Қозоғистондан Россия Федерациясига чегарани ноқонуний кесиб ўтишни режалаштирган. Бироқ, у фақат Оренбург областининг Акбулак қишлоғига яқин майдонгача келган, сўнг шу ерда музлаб қолган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1