АсосийShou-biznes

“Миссис Москва-2010” ғолибасидан қарз сабаб уйини тортиб олишмоқчи

36 ёшли Надежда Юшкина банкнинг ҳаракатларини ноқонуний деб топган ҳолда фарзанди билан бирга хонадонига қамалиб олган. У уйидан чиқишни рад этмоқда.

“Миссис Москва-2010” икки суткадан буён ўз уйида электр энергияси ва сувсиз яшамоқда. Озиқ-овқатни эса танишлари деразадан арқон орқали етказиб беришмоқда. Аёл бегоналар уйига кирмаслиги тўғрисида кафолот олмагунча чиқишни рад қилмоқда, дея хабар бермоқда LifeNews.

“Уларнинг талаби? Улар уйдан чиқишимизни хоҳлашмоқда, улар уйни барча нарсалари билан эгаллаб олишмоқчи, - дейди Надежда. – Мен бу ерда эрим ва тўрт ёшли қизим билан ўтирибман. Катта фарзандларим мактабдан келишга улгуришмади. Улар бу ердаги воқеаларни кўришди. Қўрқиб, уларни бувисиникига жўнатиб юборидим”.

Бу ишларнинг ҳаммаси у “Миссис Москва” танловида ғолиб чиққандан кейин бошланган эди. Юшинка оиласи банкдан ўз уйларини гаровга қўйиб, 700 минг доллар пул олади. Бироқ 2011 йилнинг майидан бошлаб, улар кредитни тўлашни тўхтатишади. Гаровга қўйилган квартирада Юшкиналар яшашмаган, ҳаттоки рўйхатдан ҳам ўтишмаган. Сув ва бошқа коммунал хизматлар пули тўланмаганлиги учун ўчириб қўйилган.

    Бошқа янгиликлар