1

Япониялик архитектор соя ҳосил қилмайдиган ёритиш тизимини ишлаб чиқди

ДУНЁ 24.11.2014, 08:37
Япониялик архитектор соя ҳосил қилмайдиган ёритиш тизимини ишлаб чиқди

Япониялик архитекор ва Сингапур дизайн ҳамда технология университетининг профессори Савако Кадзима соя ҳосил қилмайдиган ёритиш тизими ишлаб чиқди. Бу ҳақда LookAtMe хабар берди, деб ёзади «Пароль» нашри.

Бунинг учун у Сингапур университетидаги 13×16 метр юзали майдонга эга хонани 6000 та диодли махсус чироқлар билан ёритди. Чироқлар нурни шундай йўналтирадики, хонада бирор буюмнинг сояси пайдо бўлмайди. Назария бўйича эса бундай бўлмаслиги керак.

Ушбу чироқларнинг ҳар бирига 10 килограммгача юк осиш мумкин. Масалан, кийим илиш, иккитасида дисплей, учта ва ундан кўпроғида эса хона жиҳозларини осиб қўйиш мумкин.

Савако Кадзиманинг ушбу лойиҳаси IDC Space деб номланади ва у Inside фестивалининг дисплейлар йўналишида ғолиб деб топилган.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1