АсосийDunyo

Колумбияда ер кўчкиси юз берди

'Колумбияда ер кўчкиси юз берди 'ning rasmi

Колумбиянинг Каука провинциясида ер кўчкиси юз берди, дея хабар қилмоқда Вести нашри.

Ҳодисага ҳудудда кузатилаётган тинимсиз ёғингарчилик сабаб бўлган. Табиий офат 19 кишининг ўлимига сабаб бўлди. Бундан ташқари, яна 5 нафар инсон яраланган. Кўчки туфайли камида 8 та турар жой биносига вайрон бўлган.

Ҳозирда одамларни қутқариш ишлари давом этмоқда.

Колумбияда ёғингарчилик мавсумида ер кўчкилари тез-тез содир бўлади. Бу ҳолат, айниқса, тоғли ҳудудларда яшовчи аҳоли учун хавфли.

    Бошқа янгиликлар