Дания Мудофаа вазирлиги киберҳужумларга қарши курашга тайёргарлик кўрмоқда, деб хабар берди Вести нашри.
Бунинг учун йилига 30 нафар кибер-аскарни ишга олиш режалаштирилган. Вазирлик берган маълумотларга кўра, номзодларни топиш учун энг яхши жой бу - Копенгагендаги ўйин майдонларидир. Компьютер ўйинчиларининг маҳоратини ҳарбий соҳага йўналтириш лозим. Танлаб олинган номзодлар дастлаб 4 ой мобайнида ҳарбий машғулотларда иштирок этишади. Кейин эса киберҳужумчилар сифатида вазирлик тармоғини хакерлар ҳужумидан ҳимоя қилишади.






