1

«Манчестер Сити» Месси учун 250 миллион евро беряпти. Маоши эса йилига 30 миллион евро бўлади

СПОРТ 24.11.2014, 13:09
«Манчестер Сити» Месси учун 250 миллион евро беряпти. Маоши эса йилига 30 миллион евро бўлади

"Барселона" клуби ҳужумчиси Лионель Месси фаолиятини Англиянинг "Манчестер Сити" клубида давом эттириши мумкин. Бу ҳақида Daily Mail нашри хабар тарқатди.
Гап шундаки, "шаҳарликлар" раҳбарияти 27 ёшли аргентиналик афсонавий футболчи учун 200 миллион фунт стерлинг (250 млн евродан кўпроқ) таклиф қилмоқда. Мессининг ўзига бўлса, ҳафтасига 500 минг фунт беришмоқчи.

Бу тахминан ойига 2.5 млн евродан кўпроқ деганидир. Ушбу маош дунё футболидаги рекорд ҳисобланади.
Сал аввал Месси ўзини "Барса"да бахтли ҳис қилмаётгани маълум бўлганди. Шу фурсатдан фойдаланиб, "Сити" уни сотиб олмоқчи.

Воқеалар ривожи кузатилмоқда.

Манба: www.goal.com   

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1