Англиянинг Саутпорт шаҳрида истиқомат қилувчи 160 килограммли аёл алкоголь ичимликларидан воз кечиб, икки баробарга озди, дея хабар бермоқда The Liverpool Echo нашри.
Вики Харрисон (Vicky Harrison) болалигидаги оғир хотиралардан қутулиш учун жуда катта миқдорда пиво ва жин истеъмол қилар эди.
Барчаси 44 ёшли аёл “Гудисон парк” стадионидаги матчни томоша қилгани борганида ўзгаради.
Англиянинг “Эвертон” клуби волонтёрларидан бири Викининг қўлида шубҳали чандиқларни кўриб қолади. У аёлга психологик жароҳатлари бўлган одамларга кўмак берадиган Girls On Side клубига боришни маслаҳат беради.
Шундан сўнг мадад клуби Викининг ҳаётини тубдан ўзгартиради. Харрисон спорт билан шуғулланиб, ичишни ташлайди ва натижада 89 килограммга озади.






