Австралиянинг “Брисбен Роар” футбол клуби ярим ҳимоячиси “Аделаида Юнайтед”га қарши кечган матчда алоҳида услуби билан ажралиб турди, дея хабар қилмоқда Lenta.ru нашри.
“Брисбен” футболчилари матчнинг 59-дақиқасида ўзларига пенальти ишлаб олишди. Тўпнинг ёнига Ботеак келди. Ўйинчи узоқдан югуриб келади, дарвозабон эса Ботеак тўпни зарб билан бурчакка тепади, деб ўйлайди. Бунинг ўрнига ярим ҳимоячи тўпни астагина дарвозанинг марказига йўллайди ва гол уради.
Шунга қарамай, “Брисбен” жамоаси 3:5 ҳисобида матчни бой беришди.






