1

Ўзбекистон Ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти индексида 115-ўринни эгаллади

ЖАМИЯТ 25.11.2014, 10:52
Ўзбекистон Ахборот-коммуникация технологиялари тараққиёти индексида 115-ўринни эгаллади

Халқаро электр алоқаси иттифоқи 24 ноябрь куни анъанавий «Ахборот жамоатчилигини ўлчаш» (Measuring the Information Society Report) ҳисоботини тақдим этди, деб ёзади «Gazeta.uz». АКТ (ахборот-коммуникация технологиялари) тараққиёти индекси (ICT Development Index, IDI)унинг муҳим қисмидир.

2013 йил якунларига кўра, IDI бўйича биринчи ўринни Дания эгаллади. Корея Республикаси ундан кейинги поғонада жойлашди.

Ўзбекистон АКТ тараққиёти индексида 3,40 кўрсаткич (энг юқори кўрсаткич — 10) билан 115-ўринни банд этди. 2012 йилда эса ушбу кўрсаткич 3,27 га тенг бўлиб, 116-ўринга муносиб кўрилган эди.

АКТ тараққиёт индекси 166 давлатни ўз ичига олади ва АКТдан фойдаланиш имконияти, улар билан ишлаш малакалари даражаси каби кўрсаткичлар бўйича тузилади.

Европа АКТ тараққиёт индексида 7,14 балл билан етакчилик қилмоқда. Ундан кейинги ўринларни эса МДҲ (5,33), Шимолий ва Жанубий Америка (4,86), Осиё-Тинч океани минтақаси (4,57), Араб давлатлари (4,55) ва Африка (2,31) банд қилди.

Шарҳлар

Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1