Флорида штатининг Жексонвилл шаҳрида Boeing 737 самолёти дарёга қулади, деб хабар берди Lenta.ru нашри.
Самолёт бортида 136 нафар йўловчи бўлган.
Miami Air авиакомпаниясига тегишли лайнер АҚШдан Кубага парвозни амалга ошираётган пайт ўз йўналишидан адашган ва дарёга қулаган. Хайриятки, самолёт саёз сувга қулаган.
Авиаҳалокат оқибатида ҳеч ким қурбон бўлмаган ва жабрланмаган. Йўловчилар зудлик билан дамлама костюмлар орқали қуруқликка олиб чиқилган.






