Киев марказида кучли портлаш юз берди, деб хабар берди Тvzvezda.ru нашри.
Украина пойтахтидаги бизнес-марказда портлаш, сўнгра ёнғин содир бўлган.
Хабар қилинишича, икки номаълум эркак бизнес-марказга кираверишдаги йўлакка аллақандай предметларни ирғитишган. Шундан сўнг портлаш келиб чиққан.
Ёнғинни эса ўт ўчирувчилар келгунча бартараф этишга муваффақ бўлишган.
Воқеа жойида полиция иш олиб бормоқда.






