Гавайида турист вулқон кратерига тушиб кетди, дея хабар берди Day.Az нашри.
32 ёшли турист Килауэа вулқонининг қоятошини кўриш учун тўсиқдан ошиб ўтади. Аммо шу дам у пастга қулайди.
Қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар жабрланувчини тўққиз соат қидиришган ва ниҳоят уни вулқон қоясининг туртиб чиққан жойидан топишган.
Жабрланувчи қаттиқ жароҳат олган, аммо ҳозирда унинг аҳволи бирмунча яхши.






