АсосийShou-biznes

Анжелина Жоли ва Брэд Питт 25 миллион фунтга янги уй сотиб олишмоқда

Голливуднинг энг шов-шувли жуфтликларидан бири бўлмиш Жоли ва Питт оиласи Лондонга кўчиб ўтишни режалаштираётганликлари ҳақида интернет нашрларида хабарлар тарқалмоқда. Улар Лондоннинг Мэрилебон туманидаги икки қаватли уйни сотиб олишни мўлжаллашмоқда. Бу ҳақда Вести.ру нашри хабар беради. Ушбу туманда кўплаб машхур инсонлар истиқомат қилишади.

Сотиб олиниши режалаштирилаётган ушбу уйда жами 5 та ётоқхона, меҳмонхона, кинотеатр хонаси, шиша лифт ҳамда шаффоф том мавжуд. Уйнинг тепа қисмида эса боғлар, болалар майдончаси бор.

    Бошқа янгиликлар