Бразилиялик фотограф Себастьян Салгаду ва унинг рафиқаси Лелия инсон ўзининг теварак-атрофини буткул ўзгартириши мумкинлигини исботлади, дея хабар бермоқда Лайф нашри.
20 йил аввал эр-хотин қуп-қуруқ тепаликларда яшашарди, энди эса уларнинг уйи атрофи гир айлана ўрмон.
90-йилларда Себастьян ва Лелияга Аймореш шаҳридан ранчо мерос бўлиб қолади. Ушбу ҳудуд бир аср давомида ёғоч кесилиши, темир рудаси қазиб олиниши, қолаверса, кучли қурғоқчилик ва тупроқ емирилиши оқибатида шип-шийдам текисликка айланади.
Эр-хотин тропик ўрмонни қайта тиклашга аҳд қилишади.
Шундай қилиб, аста-секин эр-хотин йилига кам миқдорда бўлса-да, дарахт ўтқаза бошлайди. Қарабсизки, улар 20 йил давомида 2 миллиондан ортиқ дарахт парваришлашади. Натижада эса тропик ўрмон илгаригидан ҳам янада гуллаб-яшнайди.
Эндиликда бу ерга турли жониворлар ҳам олиб келинмоқда.