Таъкидлаш жоизки, «Ишонч телефон»ларига қилинаётган мурожаатларнинг аксарияти савдо ва хизмат кўрсатиш шохобчаларида савдо қоидаларининг бузилганлиги ҳамда тўловларни пластик карточкалари орқали амалга оширишда ҳисоб-китоб «Терминал» аппаратлари ишлатилмаётганлиги ва шу билан боғлиқ масалалар хусусида бўлмоқда, деб ёзилмоқда soliq.uz сайтида.
Жумладан, 2014 йил 1 ноябр ҳолатига давлат солиқ хизмати органларининг «Ишонч телефон»ларига қилинган фуқароларнинг мурожаатлари асосида ўтказилган назорат тадбирлари натижасида 1285 та ҳолатда жами 145391,4 минг сўм миқдорида назорат - касса машинасига кирим қилмаслик, 752 та тегишли ҳужжатларсиз маҳсулотлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш ҳамда 64 та бошқа солиқ қонунларини бузиш ҳолатлари аниқланиб, айбдорларга нисбатан жазонинг муқаррарлиги таъминланди.





