Ушбу сенсацион воқеа 2003 йили содир бўлган эди. Тарихда биринчи марта сиам эгизаклари бир-биридан ажратилди. Ҳозир опа-сингил Резахановлар 23 ёшга тўлган. Шу вақт ичида улар доимий равишда шифокорлар кўриги остида яшаб келишмоқда.
Гита кучлироқ, Зитанинг соғлиғи эса доим шифокорларни ташвишга солиб келмоқда. Икки йил олдин унинг аҳволи ёмонлашиб бора бошлади. Ҳозир улар Бишкекдаги республика миллий госпиталида даволанишмоқда.
- Қизим оғир аҳволда, - дейди уларнинг онаси Зумрад. – Ўтган йили унинг чап кўзи кўрмай қолганди, ҳозир эса ўнги ҳам ёмон кўряпти. Унинг ички органларида, хусусан ичагида муаммо бор, негадир кўп суюқлик тўпланиб қолади. Октябр ойида қизимнинг юраги тўхтаб қолди. Ҳамма муаммо организмнинг бошқачалигида бўлса керак. Бизга фақатгина Москвада ёрдам беришлари мумкин.
Аввалроқ, опа-сингиллар хайр-саховатли одамлар борлиги учун ҳар йили Россияга олиб келинган эди. Улар Қирғизистон фуқаролари ҳисобланишади.
Иккинчи эгизак Гита ўзини яхши ҳис қилмоқда.





