1

Каннда Ўзбекистон миллий павильони очилди (Фото)

ЖАМИЯТ 14.05.2019, 20:43
Теглар: Фото
Каннда Ўзбекистон миллий павильони очилди (Фото)

14 май куни 72- халқаро Канн фестивали доирасидаги Marché du Film кинобозорида Ўзбекистон миллий павильонининг расмий очилиш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон миллий павильони мана икки йилдирки мамлакатимиз киноиндустрия салоҳиятини Каннда расман намойиш қилмоқда.

Ушбу кўргазма ва музокаралар майдончаси Ўзбекистон ёшлар иттифоқи, Туризмни ривожлантириш қўмитаси, Кинематографияни ривожлантириш маркази, Ўзбекистон миллий кинокомиссияси томонидан Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонаси кўмагида ташкил қилинди.

Киносаноати мутахассислари ва ижодкорлардан таркиб топган Ўзбекистон делегациясининг вазифаси – мамлакатимизнинг кинолокациялари ҳамда хорижий кинолойиҳаларни амалга ошириш (копродакшн) салоҳиятини тақдим этишдир. Миллий павильон фаолияти давомида хорижлик продюсерлар ва халқаро кинокомпанияларни Ўзбекистонда суратга олиш учун жалб қилиш, шунингдек, 2019 йил 26-30 ноябрь кунлари Тошкентда бўлиб ўтадиган PROlogue хзлқаро кинофестивалига дунёнинг турли нуқталаридан қатнашчи ва ҳайъат аъзоларини таклиф қилиш бўйича учрашув ва музокаралар ўтказилади.

Marché du Film кинобозори бош ташкилотчиси Арно Мениндес Ўзбекистон миллий павильон очилишида шахсан иштирок этди.

“Йилдан йилга кинобозоримиз географияси кенгаймоқда ва унда Ўзбекистон мана иккинчи йил қатнашаётганидан биз ниҳоятда хурсандмиз. Ишонамизки, Ўзбекистоннинг гўзал гўшалари суратга олиш учун жозибали локация сифатида жаҳон киноижодкорларида қизиқиш уйғота олади.»

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1