Стивен Спилбергнинг “Юра даври дунёси” фильми янада кенгроқ масштабда яна қайта туғилмоқда. Фильмда “Галактика қўриқчилари” фильми ижрочиси Крис Прэтт, Брайс Даллас Ховард ва Омар Силар рол ўйнашади. Постановкачи режиссер Колин Треввороу.
Фильм муаллифлари ўз лойиҳаларини илмий-фантасти деб аташди. Уларнинг фикрича, “Юра даври дунёси” фильми “Юра даври парки”нинг давоми ҳисобланади. Фильм воқеалари биринчи трилогия воқеаларидан 22 йил ўтгандан кейин содир бўлади.
Фильм бюджети тахминан 150 миллион долларни ташкил этади.