“Осиё-Европа” фестивалида 30дан ортиқ давлатлардан 200га яқин мусиқачилар иштирок этишди. Бу ҳақда kultura.uzга таянган ҳолда uz24.uz хабар бермоқда.
Ушбу фестивалга Ўзбекистондан машҳур бастакор, Ўзбекистон Республикасида хизмапт кўрсатган санъат арбоби Рустам Абдуллаев таклиф этилди.
Унинг ижросидаги “Муҳаббат қўшиғи” куйи тадбирнинг очилиш маросими дастурига киритилди ва иштирокчилар, меҳмонлар томонидан юқорига баҳога сазовор бўлди.
Бастакор Р.Абдуллаевга мусиқа маданиятини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун Вьетнам ордени топширилди.





