1

Америкалик кадетлар 3 ҳафта давомида ўзбекистонлик курсантлар билан тажриба алмашишади (Фото)

ЖАМИЯТ 17.05.2019, 10:32
Теглар: Фото
Америкалик кадетлар 3 ҳафта давомида ўзбекистонлик курсантлар билан тажриба алмашишади (Фото)

5 май куни Қуролли Кучлар академиясида билим юрти курсантлари ва АҚШ Қуролли кучлари резервдаги офицерларни тайёрлаш корпусининг 36 нафар кадети иштирокида “Буюк саркардалар ва давлат арбоблари” мавзусида халқаро илмий-амалий конференция бўлиб ўтди.

Конференция давомида Академия курсантлари ва тингловчилари Амир Темур, Алишер Навоий, Имом Бухорий, Ал-Хоразмий, Абу Али Ибн Сино, Жалолиддин Мангуберди ва бошқа буюк намоёндаларимиз ҳақидаги маърузаларини ўзбек, рус, инглиз тилларида баён этди.

Шунингдек, хорижлик кадетлар учунюртимизнинг қадимий тарихи, шонли ўтмиши ва бугуни тўғрисида тайёрланган ҳужжатли фильмлар ва видеороликлар конференция иштирокчиларида катта таассурот қолдирди.

Ушбу учрашув аввало икки давлат ёшларининг ўзаро фикр алмашиши, эркин ва дўстона мулоқоти учун замин яратмоқда.

Таъкидлаш керакки, АҚШ Қуролли кучлари вакиллари уч ҳафта давомида Академия ҳамда Мудофаа вазирлигининг бошқа олий ҳарбий таълим муассасаларифаолияти, ўқув тизими, курсантларимизга яратилган шарт-шароитлар билан яқиндан танишиб, ўзаро тажриба алмашишлари кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз, 14 май куни Миссисипи штати губернатори Филипп Брайант бошчилигидаги АҚШ делегацияси юртимизга ташриф буюриб, Ўзбекистон Қуролли Кучлари академиясидаги ўқув жараёнлари билан танишган эди.

Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

Шарҳлар

Хитойда эрталабдан ўзини бахтсиз ҳис қилганлар ишга келиши шарт эмас

25.04.2024, 07:33

Хитойнинг Хенан провинциясидаги чакана савдо тармоғи асосчиси, бизнесмен Ю Донглай ходимларга иш ва ҳаёт мувозанатини яхшилашга ёрдам бериш учун “бахтсиз таътил” кунларини жорий қилди, деб...
Солиҳон домла 15 суткага қамалди

01.04.2024, 16:31

Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар судлари Darakchi.uz га хабар берди.2024 йил 30 март Тошкент...
Педагогларни 3 йил куттирган қонундан қайси имтиёзлар “тушиб” қолган?

21.02.2024, 17:28

Хабарингиз бор, 2024 йил 1 февраль куни “Педагогнинг мақоми тўғрисида”ги Қонун имзоланди. Ундаги педагоглар учун энг асосий ўзгаришлардан бири – энди мактабга янги ишга кирган...
⚡️iPhone 16 кўриниши эълон қилинди

13.02.2024, 09:36

Твиттерда Majin Bu тахаллуси остида яширинган таниқли Apple инсайдери янги авлод iPhoneлари ҳақида янги маълумотлар билан бўлишди. Инсайдер хабаридан маълум бўлишича, компания бир вақтнинг ўзида...
Об-ҳаво: Тошкент
Валюта курси
1