АҚШнинг Нью-Йорк шаҳри яқинида вертолёт Хадсон дарёсига қулади, деб хабар бермоқда Вести нашри.
Ҳудудга етиб келган қутқарув гуруҳи ва полиция уни сув остидан чиқазишга муваффақ бўлди. Гувоҳларнинг сўзларига кўра, учувчи қулаш вақтида ундан чиқишга улгурган. Ҳозирда у олган жароҳати туфайли касалхонада даволанмоқда.






