АсосийJamiyat

​Ўзбекистон адлия вазири Р. Давлетов Қозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев билан учрашди

'​Ўзбекистон адлия вазири Р. Давлетов Қозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев билан учрашди'ning rasmi

Аввал хабар қилинганидек, Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигининг делегацияси IХ Санкт-Петербург халқаро ҳуқуқий форумида иштирок этмоқда. Форум иши доирасида Ўзбекистон Республикаси Адлия вазири Русланбек Давлетов бошқа мамлакатлардаги ҳамкасблари билан икки томонлама учрашувлар ўтказмоқда.

Мана шундай учрашувлардан яна бири жорий йилнинг 16 май куни бўлиб ўтди. Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Р. ДавлетовҚозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев билан учрашди.

Ўзбекистон Адлия вазири Қозоғистон адлия вазирига 2019 йилнинг 25-27 апрель кунлари Тошкентда бўлиб ўтган “Тошкент ҳуқуқ баҳори” халқаро юридик форуми ҳақида маълумот берди. Шунингдек, Р. Давлетов Ўзбекистон Республикаси адлия вазириДавлат хизматлари агентлигининг фаолияти ҳамдавасиятномалар, битимлар, ариза ва бошқа ҳужжатларниимзолаш жараёниданотариуслар аудио ва видеофиксациясининг мажбурлиги ҳақида ҳам сўзлаб берди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон РеспубликасиПрезидентининг қарорига мувофиқ, Интеллектуалмулк агентлигиЎзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги тизимига ўтказилгани ҳақида хабардорқилди вабу борада Қозоғистон тажрибасини ўрганишдан маанфаатдорлигини билдирди.

Ўз навбатида, Қозоғистон Республикаси адлия вазири М. Бекетаев ҳаммамлакатдаги конституциявий ислоҳотлар, хусусан, вазирларни тайинлаш соҳасидаги ўзгаришлар ҳақидаги маълумотлар билан таништирди. Шу билан биргаЖаҳон банкилойиҳалариниамалга ошириш ва ўзлаштиришдаги тажрибасибилан ўртоқлашди.

М. Бекетаев Р. Давлетовни Нур-Султон шаҳригатаклиф этди ва ёзда Тошкентга ташриф буюришнирежалаштираётганини маълум қилди.

Учрашув якунлари бўйича томонлар ўзаро манфаатли бўлган барчасоҳаларда ҳамкорликниривожлантиришга келишиб олдилар.

Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги делегациясининг Петербургда бўлиб ўтаётган IX халқаро юридик форумидаги иштироки давом этмоқда.

    Бошқа янгиликлар